Давлат раҳбарининг тегишли қарорига мувофиқ, аҳолининг ўз ҳудудидаги мавжуд муаммоларини бартараф этиш бўйича "Ochiq Budjet" портали орқали ташаббусли буджет жараёнларида олис туман (шаҳар)ларнинг чекка қишлоқларида яшовчи фуқароларнинг ҳам фикр ва таклифларини инобатга олиниши ҳамда уларнинг фаол иштироки кўплаб ижтимоий масалаларга ечим бўлмоқда.
 
Жумладан, вилоятимизда ҳам "Ochiq Budjet" портали орқали ташаббускорлар томонидан 2404 та муаммоли таклифлар илгари сурилди ва вилоят аҳолисининг фикрлари инобатга олинган ҳолда 99 та ташаббус ғолиб деб топилди.
 
Бунда, жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган ва ғолиб деб топилган тадбирларни молиялаштиришга, яъни "Фуқаролар ташаббуси жамғармаси"га 32 859,2 млн.сўм маблағ йўналтирилган бўлса шундан 9617,0 млн.сўм (синов тариқасида Қарши туманига қўшимча равишда "Ochiq Budjet" учун 6992,0 млн.сўм, Президент қарорига асосан портал орқали келиб тушган таклифлар сони 100 дан ортиқ бўлган туман (шаҳар)ларга қўшимча 2500,0 млн.сўм ва Фуқаролар ташаббуси жамғармасида 1 млрд.сўмдан кам маблағ шаклланган туманга қўшимча 125,0 млн.сўм) республика маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган бўлиб, қолган қисми маҳаллий буджет маблағлари эвазига амалга оширилади.
 
Биргина, мазкур жараёнларда Ғузор туманида жойлашган Ўзбекистон ва Мустақиллик кўчаларини жорий таъмирлаш ва кўча чироқларини ўрнатиш бўйича ташаббускор Хушвақт Ханнаев, Шаҳноза Эшқувватова ва Шоҳижаҳон Соқиевларнинг таклифлари 6264 та овоз олган ҳолда 1030,0 млн.сўмлик ишлар бажарилди.
 
Шунингдек, Миришкорлик ташаббускор Улуғбек Тошевнинг "Чаманзор" ички йўлларини таъмири учун қилган таклифи 7242 та овоз олган ҳолда катта устунликка эга бўлди ва ҳозирги кунда амалий ишлар бошлаб юборилган.
09-10-2021 | Ижтимоий | 133
Фото галерея