Қашқадарё вилоятининг Қўнғиртоғ этакларида вилоят ҳокимлиги, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлар қўмондонлиги ташаббуси билан "Амир Темур ўғлонлари вилоят ҳокими соврини учун кўрик-танлов, халқ сайли ва ватанпарварлик фестивали ташкил этилди.

Унда ҳарбий хизматчилар, ҳудуддаги куч тузулмалари, корхона ва ташкилот вакиллари, санъат, маданият ходимлари, таълим масканлари ўқувчи-ёшлари ҳамда кўп сонли аҳоли вакиллари иштирок этди.

Тадбир доирасида «Энг китобхон ҳарбий», «Энг маҳоратли ижодкор», Мақом, Бахшичилик ва достонлик, Тасвирий санъат, Театр санъати ва актёрлик маҳорати йўналиши ҳамда Чавандозлик маҳорати бўйича кўрик-танловлар ўтказилди.

Шунингдек, ҳарбий-техника ва қурол-аслаҳаларнинг кўргазмаси, ҳарбийларнинг қўл жанги бўйича чиқишлари намойиш этилди.

Ғолибликни қўлга киритган жамоалар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

08-04-2021 | Ижтимоий | 55
Фото галерея