Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрдаги “Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4891 сонли қарорига асосан Китоб туманидаги Севаз, Қорабулоқ, Искана маҳаллаларида скрининг текширувлари ташкил этилди.

Маҳаллаларда уйма-уй юрган ҳолда ўтказилган текширувларда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази раҳбари, тиббиёт фанлари доктори Хуршид Фозилов раҳбарлигидаги юқори илмий салоҳиятли ва малакали 13 нафар мутахассисдан иборат, шунингдек, мазкур тадбирларда вилоят шифохоналаридан келган 48 нафар, туман тиббиёт бирлашмасидан 52 нафар тор соҳа шифокори ва ўрта тиббиёт ходимлари фаол иштирок этишди.

Қайд этилган маҳаллалардан 40 ва ундан юқори ёшдаги жами 1898 нафар фуқаро антропометрия, тонометрия, умумий қон таҳлили, қоннинг биохимик таҳлили, ЭКГ ва бошқа бир қатор текширувлардан ўтказилди. Лабаратория текширувларда хатловга олинган фукароларда холестерин ҳамда қонда қанд миқдори аниқланди. Натижаларга кўра қамраб олинган ҳудудда 40 ва ундан юқори бўлган аҳолининг соғлиги баҳоланди ва батафсил таҳлил қилинди. Профилактик кўрикда аниқланган беморларга амбулатор шароитда даволаниш учун тавсиялар берилди. Стационар шароитда даволанишга муҳтож беморларга йўлланмалар тақдим этилди.

Худди шундай скрининг текширувлари Қарши шаҳридаги Отчопар ва Нефтчи маҳаллаларида ҳам ташкил этилди. Унда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази ва Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг вилоятимиздаги филиаллари ҳамда шаҳардаги 6 оилавий поликлиника малакали шифокорлари фаол иштирок этишди. Скрининг текширувларида жами 860 нафар фуқаронинг саломатлиги баҳоланди.

20-09-2021 | Тиббиёт | 271
Фото галерея