Вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси ва Бандлик Бош бошқармаси билан ҳамкорликда ишсиз фуқароларни айниқса, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида Қарши шаҳрида меҳнат ярмаркаси ўтказилиб, унда 865 та бўш иш ўринларига эга 102 та корхона, ташкилот ва муассасалар иштирок этди.
 

Бу орқали 54 нафар фуқаролар доимий ишга жойлаштирилган бўлса, 27 нафарига томорқа хўжалиги учун субсидиялар ажратилиб, 15 нафар ишсиз фуқароларга тадбиркорликни йўлга қўйишларида имтиёзли кредитлар берилди.
 
 
Шуниндек, хотин-қизлардан 10 нафари касбга ўқитиш йўлланмаларига, Қарши шаҳар 2 сектор ҳудудида “Аёллар дафтари”га киритилган 10 нафари эса касб-ҳунар ўргатилганлиги ҳақида сертификатларга эга бўлишди ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган 3 нафар фуқароларга ўзини-ўзи банд қилишлари учун зарур асбоб-ускуналар топширилди.
25-09-2021 | Ижтимоий | 178
Фото галерея