30 га яқин хорижий олий таълим муассасаларига грант асосида ўқишга кирган Қарши шаҳридаги 44-сонли мактаб ўқувчиси Шуҳрат Юлдошев жорий йилнинг 13-15 июнь кунлари Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилган ёшлар фестивалида Президент совғаси сифатида бош соврин - "Қорабайир" зотдор оти билан тақдирланган эди.

Шуҳрат Юлдошев билан вилоят ҳокими ҳам мулоқот олиб бориб, унинг режалари ва муаммолари билан яқиндан қизиқди. Зойир Мирзаев давлатимиз ва ота-онаси яратиб берган шароитдан оқилона фойдалангани учун Шуҳратни олқишлади.

- Ўқиб, изланиб, ҳам хорижий тилларни, ҳам дунёвий билимларни эгаллаганингиз таҳсинга лойиқ, - деди вилоят раҳбари. - Сиз АҚШ, Россия, Европа давлатлари ёки Малайзияда ўқишни хоҳлайман дейсизми, виза ва йўл харажатларини биз қоплаб берамиз. Шунда ота-онангизга ҳам оғирлик бўлмайди.

19-06-2021 | Таълим | 43
Фото галерея