Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарори ижросини таъминлаш, ички туризмни янада ривожлантириш, ёшларни мамлакатимизнинг туризм масканлари, бой тарихий-маъданий мероси билан таништириш ҳамда ёшларнинг дам олиш кунларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан 12 май куни вилоятнинг барча ҳудудларида ёшлар орасида ички туризмни ривожлантириш мақсадида “Саёҳат-тур” лойиҳаси ташкил этилиб, унинг доирасида маънавий-маърифий тадбирлар, музей ҳамда тарихий қадамжоларга саёҳатлар ташкил этилмоқда. Ана шундай лойиҳалардан яна бири 2000 нафар ўқувчи ёшларнинг кўҳна Самарқанд шаҳрига саёҳати ташкил этилди.

Шу куни Бухоро вилоятига 400 нафар ёшларнинг ҳам саёҳатлари ташкил этилди. Тарихий ва маданий ёдгорликларга ёшлар ташрифларини уюштириш ҳамда уларда миллий анъана ва қадриятларга ҳурмат руҳини кучайтириш, туман ва шаҳарларнинг туристик салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича саёҳатлар йил давомида режа асосида амалга оширилади, - дейди Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши Ёшлар тадбиркорлиги туризмини ривожлантириш бўлими бош мутаҳассиси Азиза Иботова.

 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Қашқадарё  вилоят кенгаши

матбуот хизмати

17-05-2019 |
Фото галерея