Кўп йиллардан буён Қарши шаҳрида яшовчи Юлдошева Санобар момонинг бузилган яшаш уйи ўрнига берилган кўп қаватли уйлар можароси тугамай ва ўз ечимини топмай келаётган эди. Фуқаронинг кўплаб ташкилотлар эшигида муаммоси ҳал бўлмасдан сарсон-саргардон бўлишидан ва ижтимоий тармоқларга ҳам мурожаат қилишдан ками қолмади десак адашмаймиз.
 
 
Муаммони, бугунги давлат сиёсатини тўғри тушуниб етмайдиган раҳбарларнинг масъулиятсизлиги туфайли "отангга бор, онангга бор" қабилидаги ечим оиланинг 11 йил сарсон бўлишига сабабчи бўлди.
 
Шу боисдан, вилоят ҳокими қабулига ёзилган Санобар Юлдошева "яна ваъдалар гирдобида қолмасам бўлди", деган минг ўй билан вилоят ҳокими қабулида бўлди. Фуқаронинг 11 йиллик муаммосини масъуллар олдида батафсил тинглаган Зойир Мирзаев у кишининг сабр тоқати ва иродасига алоҳида этибор қаратди.
 
- Мен сизга шаҳар марказидан уй олиб берай, - деди вилоят раҳбари. - Сизни шунча йил сарсон қилган масъуллар масаласини бизга қолдиринг. Яъни, сизга олиб берадиган уйни пулини давлатдан олсакда, айбдор мансабдорлардан суд жараёнлари якуни бўйича қоплатиб оламиз.
 
 
Шунингдек, вилоят ҳокими йиллар давомида масаласи ҳал бўлмай келаётганлиги ва бунинг оқибатида моддий зарар кўриб келаётган момонинг соғлиғи ёмонлашгани сабабли масъулларга манавий жиҳатдан ҳам зарарга эътибор қаратишини таъкидлаб ўтди.
 
 
Ўз хурсандчилигини яшириб тура олмаган Санобар Юлдошева Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар мурожаатлари бўйича олиб бораётган оқилона сиёсатлари ва Зойир Мирзаевнинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда шахсий намуна кўрсатаётганлигини тилга олиб, уларга ўз миннатдорчилигини билдирди.  
06-10-2021 | Ижтимоий | 248
Фото галерея