Қарши шаҳрида жойлашган “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи”да Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳамда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамкорлигида “Қашқадарё вилоятида коммунал хўжалик соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар” мавзусида жамоатчилик эшитуви ташкил этилди.

Мазкур жамоатчилик эшитувида Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2021 йил 8–февралдаги HQ-103/02-сонли қарори билан тасдиқланган “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурининг 201-бандининг ижроси бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосари ва коммунал хўжалик соҳасига оид давлат ташкилотлари вакилларининг ҳисоботлари эшитилди.

Эшитувда вилоят аҳолисини ичимлик суви, электр ва газ билан таъминлаш, унинг сифатини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишларнинг ҳолати жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди. Жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан жойларда инфраструктуравий лойиҳаларни амалга оширилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, кичик энергосамарали лойиҳаларни қўллаб˗қувватлаш зарурлиги айтилди. Таклифлар орасида коммунал соҳага хусусий секторни фаол жалб этиш, бизнес субъектларга субсидиялар тақдим этиш ва шароитлар яратиш орқали унинг жозибадорлигини ошириш бўйича фикрлар билдирилди.

21-06-2021 | Ижтимоий | 91
Фото галерея