19-21 апрель кунлари Қашқадарё вилояти бўйлаб велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича "Shakhrisabz Open" халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.

Қарши шаҳридаги "Ватанпарварлар" боғида мусобақанинг очилишига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимда Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ҳам иштирок этиб, спортчиларга муваффақият тилади ва пойгага старт берди.

Эркаклар ва ўсмирлар ўртасидаги мазкур мусобақада 12 жамоа, 70дан зиёд спортчи иштирок этди. Шу билан бирга, қадимий ва гўзал Шаҳрисабз шаҳри мезбонлик қиладиган турнирда қўшни давлатлар спортчилари ҳам қатнашди.

Қарши шаҳридан бошланган велопойгада Шаҳрисабз шаҳригача бўлган масофани босиб ўтиб, финишга биринчи бўлиб етиб келган ҳамда Шаҳрисабз шаҳрида мусобақанинг критериум гуруҳ пойгаси йўналиши бўйича ғолибликни қўлга киритган хоразмлик Умид Бахтиёровга пул маблағи ва телевизор тантанали равишда топширилди.

Мусобоқада иккинчи ва учинчи ўрин соҳиблари ҳамда фаол иштирокчи спортчилар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан Эдем Эминов, Акром Суннатов, Дамин Забировга ҳам пул мукофотлари, қимматбаҳо совғалар топширилди.

Мавзуга доир: Қарши шаҳрида "Shakhrisabz Open" халқаро мусобақаси старт олди

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати.

21-04-2021 | Спорт_Узб | 62
Фото галерея