Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Адлия вазирлиги, Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини муҳокамаси” бўйича давра суҳбати ташкил  этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти, “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти, сенаторлар, Қашқадарё вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари вакиллари, халқ депутатлари вилоят ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, хусусий сектор ва мустақил экспертлар, шунингдек бошқа бир қатор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Давра суҳбатида иштирокчилар маҳаллий ижроия ва вакиллик органлари фаолиятида бир қатор тизимли муаммоларнинг ҳал этилиши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги ҳуқуқий нормаларнинг такомиллаштирилиши юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

Шунингдек, учрашувда юртимизда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг функцияларини оптималлаштириш, бошқарувга замонавий моделларни жорий этиш, аҳолининг энг муҳим муаммоларини ҳал қилишда ижро ва вакиллик органлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиш таъкидланди.

Ўтаганова Нилуфар,
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти
Кенгаши котибияти мудири

15-04-2021 | Ижтимоий | 111
Фото галерея