Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармаси органлари томонидан вояга етмаган  моддий ёрдамга муҳтож фарзандларнинг алимент пулларини ўз вақтида ундириб бериш, тушунтириш ва хулоса чиқармаган қарздорларга нисбатан чоралар кўриш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Фуқаролик ишлар бўйича Чироқчи туман судининг 2014 йил 29 июлдаги буйруғига асосан қарздор Ш.Очиловдан ундирувчи Ф.Қаюмова фойдасига                 3 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Бюронинг давлат ижрочилари томонидан берилган тушунтиришлар ва огоҳлантиришларга қарамасдан қарздор шу кунга қадар алимент тўлашдан бўйин товлаб келган. Натижага алимент қарздорлиги бугунги кунда 44 690 451 сўмга етган.

Бюронинг Чироқчи туман бўлими давлат ижрочилари томонидан Ш.Очилов ўтган вақтнинг турли даврларида қидирувга берилган ва Республика ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари чекланган.

Олиб борилган саъй-ҳаракатлар давомида фарзандининг моддий таъминотидан бўйин товлаб қочиб юрган ота жорий йилнинг 7-май куни бўлим давлат ижрочиси томонидан топилди.

Жорий йилнинг 8-май куни Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман судининг сайёр суд мажлисида қарздор Ш.Очилов 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилди. Айтиб ўтиш керакки, фуқаро берилган жазодан тегишли хулоса чиқармаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортилади.

 

Мажбурий ижро бюроси

Қашқадарё вилояти бошқармаси

 

 

14-05-2019 |
Фото галерея