Жорий «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да Қашқадарё вилоятининг Касби, Косон ва Миришкор туманлари пиллакорлари белгиланган шартнома режасини ортиғи билан қулай муддатларда бажардилар. Касби тумани пиллакорлари 210 тоннадан ортиқ, Косон тумани 191 тоннадан ортиқ, Миришкор тумани 61 тоннадан ортиқ юқори сифатли ипак етказиб бердилар.

Халқимиз пиллачилик билан азалдан шуғулланиб келади. Бугун ҳам вилоятда ипак қурти боқиш ҳадисини пухта ўзлаштирган оилалар кўп. Улар оддий шароитда ҳам ҳар қути ипак қуртидан 65 килограмдан ошириб сифатли ҳосил етиштирмоқда.

 

Пиллакорнинг пировард меҳнат натижаси рағбату манфаатдорликка ҳам боғлиқ. Пилла етиштириш билан шуғулланувчилар меҳнатига ҳақ тўлашга йўналтириладиган маблағлар бўйича ягона ижтимоий тўловлардан озод қилинди. Уй шароитида тирик пилла етиштирувчилар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўламайдиган бўлди. Пилла боқувчилар ва тизим касаначиларининг пилла мавсумидаги даврда бажарган ишлари уларга пенсия тайинлашда бир йиллик иш стажи, деб ҳисобланади. Бу янада яхши натижага ундайдиган манфаат, пилла етиштирувчининг мўл даромадига омил. 

Мухтасар айтганда, тармоқни хар томонлама ривожлантириш, маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш, қайта ишлашни халқаро стандартларга етказиш билан бирга, соҳада аҳоли бандлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

21-05-2019 |
Фото галерея