2019 йил 11 май куни Қашқадарё вилоят ҳокимлиги мажлислар залида вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан 2018 йил давомида спорт соҳасида улкан натижаларга эришган ҳамда вилоятимиз шаънини Осиё ва Жаҳон ареналарида муносиб ҳимоя қилган спортчилар, уларнинг ота-оналари, жонкуяр мураббийлари ҳамда спорт федерациялари, шунингдек, вилоятимизда спортни кенг тарғиб қилиш, ривожлантириш ва унинг оммавийлигини оширишда ўз ҳиссаларини муносиб тарзда қўшиб келаётган бир қатор ташкилот ва идоралар раҳбар ходимлари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда вилоят ҳокими Зафар Рузиев иштирок этиб, вилоятимиз спортчиларининг эришган юқори натижалари ҳақида таъкидлаб ўтдилар ва тадбир қатнашчиларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Шундан сўнг спортчилар, мураббийлар ҳамда спорт федерациялари ва спортни ривожлантиришга ҳиссасини қўшиб келаётган ташкилотлар вилоят ҳокими ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан рағбатлантирилиб, қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.  

                                                                                                       Вилоят ҳокимлиги  ахборот хизмати

13-05-2019 |
Фото галерея