Қашқадарё вилоят ҳокими Зафар Рузиев ташаббуси билан  китоб тарғиботи бағишланган « Китоб карвони» акцияси ўтказилди.. 

 

 

 

 

Президентимиз томонидан ёш авлодга эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида илгари сурилган бешта ташаббусни қўллаб-қувватлаш, унинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш бўйича Қашқадарё  вилоятида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, “Китоб карвони” акцияси ана шу йўналишдаги ишларга бир мисолдир.

Китоб тарғиботига оид кўргазмалар билан жиҳозланган ва турли жанрлардаги 40000 дан ортиқ китоблар тўплами ортилган “Китоблар карвони” Қарши шаҳридан вилоятнинг барча туман ва шаҳарларига фаоллар ва ташаббускор ёшлар ҳамроҳлигида ўз манзиллари сари йўл олди.

Тадбир доирасида  Нашриётлар, китоб савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар, ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари томонидан юртимиз нашриётларида чоп этилган янги китоблар кўргазмаси, ёйма дўконларда китоб савдоси ташкил этилди.

Тадбир доирасида ўтказилаётган "Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан", «Кутубхонага китоб совға қиламан» хайрия акцияларида тўпланган китоблар чекка қишлоқларда мактабларга ва  кўчма кутубхоналар ташкил этиш учун берилмоқда.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 5 та ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида Қарши туманида “Беш ташаббус – беш имконият” шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Суратларни Мурод Комилов олган.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

22-05-2019 |
Фото галерея