Қашқадарёда “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остидаги дўстлик ва маданият фестивали доирасида “Миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик – барқарорлик омили” мавзусидаги учрашув ўтказилди.
Учрашув Қарши давлат университетида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, вилоятда фаолият юритаётган миллий маданий марказларнинг раҳбарлари, мутасадди жамоат ташкилотлари раҳбарлари, университет ўқитувчи ва профессорлари, талабалар иштирокида очиқ мулоқот тарзда бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида Университет ўқитувчи ва талабалари, бадиий ҳаваскорлар, ҳунарманд ва рассомлар томонидан миллатлароро тотувлик ва бағрикенгликни ўзида мужассам этган “Инсон манфаатлари – улуғ қадрият” мавзусида тасвирий ва амалий санъат асарлари кўргазмаси юқори савияда ташкил этилди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
Янгиликлар
16-03-2023
Xotin-qizlar bandligi taʼminlanmoqda06-03-2023
Rasmiy bayonot06-03-2023
Rasmiy xabar