2019 йил 27-28 апрель кунлари Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган “Геолог” спорт соғломлаштириш мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда “Ўзбек жанг санъати” федерацияси ташаббуси билан спортнинг “Ўзбек жанг санъати” тури бўйича “Амир Темур турнири” спорт мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Мазкур “Амир Темур турнири” спорт мусобақасида Тошкент шаҳри, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Бухоро, Навоий, Хоразм, Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларидан, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда мезбон Қашқадарё вилоятидан келган 500 (шундан 110 нафари қизлар) нафарга яқин 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган спортчилар 20 кг дан +64 кг гача бўлган вазн тоифалари бўйича иштирок этишмоқда.

Мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган иштирокчилар “Ўзбек жанг санъати” федерацияси ҳамда хомий ташкилотлар томонидан диплом, медал ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишмоқда.

                                  Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

28-04-2019 |
Фото галерея