2019 йил 26 май куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган вилоят ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар гимнастика спорт мактабида 2019 йил 19 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва ижтимоий-маънавий соҳадаги ишларини янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича бешта муҳим ташаббуснинг иккинчиси ёшларни жисмоний чиниқтириш, спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш бўйича берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда вилоят бадиий гимнастика федерацияси билан ҳамкорликда спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича 2004-2014 йилларда туғилган қизлар ўртасида вилоят Спорт маликалари мусобақаси ўтказилди.

Ушбу мусобақада мезбон Қашқадарё вилояти спортчиларидан ташқари Тошкент ва Бухоро вилоятидан келган 100 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этишиб, умумжамоа ҳисобида:

1-ўринни Қашқадарё вилояти

2-ўринни Бухоро вилояти

3-ўринни Тошкент вилояти гимнастикачилари эгаллашди.

Якуний натижаларга кўра ғолиб, совриндор спортчилар вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

 

31-05-2019 |
Фото галерея