Томорқада қилинган меҳнатнинг самараси кўп жиҳатларда кўринади. Аввало, кафтдек ерда етиштирилган маҳсулот рўзғорнинг кам-кўстини тўлдиради. Шунингдек, томорқада қилинган оилавий меҳнат катта тарбиявий аҳамиятга эга...

Косон туманида туман хотин-қизлар қўмитаси  кафиллиги остида 20 млн сўм кредит олган  Умида Тўраева ўзини ва оиласидаги 2 нафар кизини иш билан таъминлади. Мазкур томорқа эгаси келгусида даромадидан ширинликлар пишириш цехини очишни режалаштирмокда.

Ҳар қандай тадбиркорлик фаолияти, жумладан, оилавий бизнесни юритиш маблағ билан узвий боғлиқ. Шу сабабли, вилоят хотин -қизлар қўмитаси ташаббуси билан аёлларга кам таъминланган оилаларга ажратиладиган микрокредитлар, кичик бизнес, хусусий, тадбиркорлик ва фермерликни ривожлантириш учун зарур молиявий ресурслар манбалари хусусида етарлича маълумотлар берилмоқда.

                                                            Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

28-04-2019 |
Фото галерея