Ёшларда ватанпарварлик туйғусини шакллантириш, ҳарбий-спорт тадбирлари қаторига кириб, умумий ўрта мактабларида таълим олаётган ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг руҳий ва жисмоний тайёргарлигини ошириш, иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш, ёшларни маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та мухим ташаббусларининг 2- йўналиши “Ёшларнинг жисмоний чиниқтириш уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилганлик ижросини амалга ошириш мақсадида “Темурбеклар” ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичи умум таълим мактаб ўқувчи-ёшлари ўртасида Қарши шаҳрида жойлашган 3-ҳарбий шаҳарча худудида жорий йилнинг 18 май куни ўтказилди. Унда вилоятнинг барча туманларида ташкил этилган “Темурбеклар” ҳарбий-спорт жамоаларининг 132 нафар иштирокчиларидан иборат 11 та жамоа иштирок этди. Тадбирга 700 нафар ёшлар қамраб олинди.

“Темурбеклар” ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичи иштирокчилари, “Моҳир мерган", "Тўсиқлардан ошиб югуриш", "Жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш”, "Миналаштирилган худудда харакатланиш", "Сафда қўшик айтиш", "Махфий пароллар билан ишлаш", "Харбий унвонлар тури ва ҳарбий лавозимлар", "Ўзбекистан рамзлари", "Рақиб жамоа бaйpoғини эгаллаш"шартлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Кўрик-танлов натижаларига кўра:

1-ўрин Яккабоғ туманидаги 48-умумий ўрта таълим мактаби

2-ўрин Нишон туманидаги 24-умумий ўрта таълим мактаби

3-ўрин Миришкор туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактаби ҳамда Касби туманидаги 56- умумий ўрта таълим мактаби эгаллади.

Мусобоқада ғолибликни қўлга киритган ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан кубок, медал, диплом ва қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди

 

 

20-05-2019 |
Фото галерея