Бугун юртимизда нафақат миллий, балки хорижий оммавий ахборот воситаларининг ҳам эркин фаолият юритиши, ахборот олиши учун кенг имкониятлар яратилган. Аммо айрим оммавий ахборот воситаларида асосланмаган, нохолис маълумотлар тарқатилаётганлиги, хусусан, “Озодлик” радиосининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида “Қашқадарё вилояти Нишон тумани Ширин қишлоғида томорқаларга сув етказиб берувчи трубалар кавлаб олиб кетилмоқда” деб тарқатилган маълумотлари, шунингдек мазкур қишлоқ аҳоли хонадонларини ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ масалалалар жойида ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида “Тохир” фермер хўжалигига тегишли бўлган Д-1000 ммли қувур кавлаб олинганлиги, ушбу кавлаб олинган қувур “Тохир” фермер хўжалигига балансида бўлиб, илгаридан суғориш суви учун ишлатиб келинганлиги, вилоят “Сувоқова” ДУК Нишон тумани филиали балансида эмаслиги маълум бўлди.

Шунингдек, ўрганиш вақтида Ширин қишлоғи аҳоли хонадонлари (56 та хонадон) шу ҳудуддан ўтган Д-159 ммли ичимлик сув қувури орқали ичимлик сув билан таъминланганлиги аниқланди.

                                            Вилоят  ҳокимлиги ахборот хизмати

17-05-2019 |
Фото галерея