Қамаши  туманида ўтказилган оммавий сайёр қабулда 300 нафардан зиёд фуқаролар турли ижтимоий - иқтисодий аҳамиятга эга масалалар юзасидан мурожаат қилди.

“Сайёр қабул жараёнида фуқароларнинг ишга жойлашиш, тоза ичимлик суви билан таъминоти, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида имтиёзли кредит олиш ва бошқа муаммолар, саломатликни тиклаш ҳамда уй-жой, моддий ёрдам каби масалаларга оид кўплаб мурожаатлари тингланди.

Тадбир доирасида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди. 180 дан зиёд фуқаро қатнашган кўрикда ўн тўрт нафар  кишига стационар шароитда даволаниш учун йўлланма, айрим фуқароларга эса амбулатория шароитида соғлиғини тиклаш бўйича тавсиялар берилди. Бундан ташқари, имконияти чекланган инсонлар ногиронлик  аравачаси, таянч воситалари билан таъминланди.

Шунингдек, қабул доирасида меҳнат ярмаркаси ҳам ўтказилди.

Сайёр қабулда аҳоли бошқа сектор раҳбарлари, Ўзбекистон Президентининг Қашқадарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири ҳамда барча корхона ва ташкилотлар мутасаддиларига ҳам ўнлаб муаммолар юзасидан мурожаат қилди. Барча масалалар ўрганилиб, уларнинг ечими юзасидан масъуллар бириктирилди. Учрашув доирасида Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси ва адлия бошқармаси ходимлари томонидан аҳолига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Суратларни   Муродулло  Комилов  олган

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

13-05-2019 |
Фото галерея