Ўзбекистон Олий суди раиси Козимжон Комиловнинг 19–20 апрель кунлари Қашқадарё вилояти аҳолиси билан бўлиб ўтган сайёр қабуллари жараёнида 308 нафар фуқаро муаммоси тингланган.

Олий суд раисининг сайёр қабули 19 апрель куни Қарши шаҳрида, 20 апрель куни Шаҳрисабз туманида бўлиб ўтган.

       Шаҳрисабз туманидаги сайёр қабулда 66 нафар фуқаронинг жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар юзасидан қилган мурожаати тингланиб, 37 нафар фуқарога ҳуқуқлари тушунтирилган. 29 нафар мурожаатчининг аризалари судлов ҳайъатларида кўриб чиқиш учун қабул қилиниб қаноатлантирилган

        Қашқадарё вилоятида ўтказилган сайёр қабулларда Олий суд раиси Козимжон Комилов ва ишчи гуруҳ томонидан жами 308 нафар фуқаронинг мурожаати эшитилган бўлса, шундан 147 нафар мурожаатчига ҳуқуқлари тушунтирилган. 126 нафар мурожаатчининг аризаси вақт ва муддат талаб қилиши муносабати билан судлов ҳайъатларида кўриш учун иш юритувга қабул қилинган. Сайёр суд мажлисларида 32 нафар судланувчига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган бўлса, 1 нафар фуқаро суд залидан дарҳол озод қилинган.

                                                    "daryo.uz " маълумотлари  асосида

22-04-2019 |
Фото галерея