Мамлакатимизда ёшларни маданият, санъат ва спортга кенг жалб этиш, улар ўртасида ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, пировардида ҳар томонлама етук авлодни вояга етказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, шунингдек, хотин-қизлар бандлигини таъминлашда Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус муҳим дастуриламал бўлмоқда. Айни пайтда мазкур 5 та ташаббус доирасида барча ҳудудлар, хусусан Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида ёшларни турли фан, санъат ва спорт тўгаракларига жалб этиш, аҳоли, айниқса ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётир.

Мазкур 5 та ташаббус доирасида Нишон тумани “Нуристон” шаҳарчасида Қашқадарё вилоят мусиқали драма театри томонидан “Хазина” спектакли намойиш этилди.

 

 

 

 

08-05-2019 |
Фото галерея