Фуқаро мурожаати кўриб чиқиш

Қашқадарё вилояти 2020 йилда вилоят шаҳар ва туман ҳокимликлари тизимида жисмоний ва юридик шахсларни вакилларининг оғзаки ва ёзма мурожаатлари тўғрисида
МАЪЛУМОТ

Мурожаатлар билан ишлаш бўйича берилган топшириқларнинг бажарилишини мониторинг қилиб бориш амалиёти йўлга қўйилган. Вилоят ҳокимлиги масъул ходимлари шаҳар ва туманлар ҳокимликларида, барча давлат ташкилотларида мурожаатлар билан ишлашнинг ҳолатини ўрганиб, мавжуд камчиликларни бартараф этишга  амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда. 

Мурожаатлар билан ишлашда асосий эътибор барча шаҳар ва туманлар ҳокимликларида, муассасаларда ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунини ижросини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларига қаратилмоқда.

2020 йилнинг 12 ойида вилоят ҳокимлиги тизими (шаҳар ва туман ҳокимликлари билан қўшилган ҳолда)га жами 65 306 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, бу мурожаатларнинг 24 385 таси виртуал қабулхона орқали бўлган. Бевосита ҳокимликларга келиб тушган мурожаатларнинг 22 940 таси оғзаки, 13 531 таси ёзма, 4 450 таси электрон мурожаатларни ташкил этган. Бу вақтда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари томонидан           18 525 нафар, ўринбосарлари томонидан 13 288 нафар фуқаро қабул қилинган. Фуқароларнинг 4 618 таси бевосита ҳокимликлар идораларида, 6 424 таси сайёр қабулларда ва 2 246 таси Халқ қабулхоналарида қабул қилинган.

Бевосита ҳокимлик идораларига келиб тушган 40 921 та мурожаатнинг виртуал қабулхона орқали келган 24 385 та мурожаат 59,5 фоизини ташкил этади. Шундан 32 332 таси ёки 79,1 фоизи назорат тартибида кўрилиб, қаноатлантирилган, тегишлиги бўйича бошқа ташкилотларга 19,5 фоизи юборилган, 1,0 фоизи рад этилган.

Вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан жойларда мурожаатлар билан ишлаш тизимини яхшилаш, тизимли муаммоларни ҳал этиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилган.

Жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда такрорий мурожаатларнинг олдини олиш чоралари кўрилган.

Ҳисобот даврида мурожаатлар билан ишлаш юзасидан қўйи ташкилотларда 207 маротаба ўрганишлар ўтказилган. Ўрганишлар жараёнида айрим мурожаатларни кўриб чиқишда қонун талабларининг тўлиқ бажарилмаслик ҳолатлари, жумладан кўриб чиқиш муддатлари бузилганлиги, мурожаатларда кўрсатилган барча ҳолатлар тўлиқ текширилмаганлиги, текшириш натижалари бўйича муаллифга батафсил тушунтириш берилмаганлиги, мурожаатлар билан ишлаш ҳолатлари талаб даражасида муҳокама қилиб борилмаганлиги ва бошқа бир қатор камчиликлар аниқланган.

Мазкур камчиликларни бартараф этиш юзасидан шаҳар ва туман ҳокимликларига амалий ёрдам кўрсатилган, 121 маротаба семинар ва ўқув машғулотлари ўтказилган. Кўп тушаётган ва такрорий мурожаатлар                133 маротаба таҳлил қилиниб, шаҳар ва туман ҳокимликларига, ўзини ўзи бошқариш органларига ва бошқа ўрганилган ташкилотларга тегишли таклиф ҳамда топшириқлар юборилган.

Мурожаатларнинг аксарияти ишга жойлашиш, моддий ёрдам ва нафақа олиш, бепул уй-жой билан таъминлаш, уй-жойини, йўлларни,
ва бошқа ижтимоий аҳамиятга молик иншоотларни таъмирлаш, фермер
ва деҳқон хўжалиги юритиш учун ер майдони олиш, соғлигини тиклаш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари билан боғлиқ мурожаатлардир.

Мазкур тоифадаги мурожаатларни камайтириш мақсадида вилоятда иш ўринларини кўпайтириш, тадбиркорлик ва хусусий секторни ривожлантириш, арзон уй-жойлар қуриш ҳамда кам таъминланган оилалар
ва ёрдамга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилмоқда.

2020 йилнинг 12 ойида мурожаатлар билан ишлаш тартиби, такрорий мурожаатлар ва уларнинг ечимлари борасида 2 829 маротаба оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилинган.

Жумладан, 828 маротаба телевидения ва радиода, 311 маротаба газета ва журналларда, 1 172 маротаба электрон ОАВда ва 518 маротаба ҳокимият веб-сайтларида чиқишлар қилинган. Ҳисобот даврида мурожаатлар билан ишлаш маданиятини янада ошириш мақсадида оммавий ахборот воситалари орқали тушунтиришлар олиб боришга эътибор қаратилган.

Бу чиқишларда амалдаги қонунлар ва янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда жисмоний ва юридик шахслар қайси масала бўйича қаерга, кимга ва қандай ҳужжатлар билан мурожаат қилишлиги бўйича тушунтиришлар берилган. Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга эътибор қаратилган.

Вилоятда мурожаатлар билан ишлашда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ва Республика идоралари билан ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини янада ошириш ҳамда такрорий равишда тушаётган мурожаатлар бўйича қонуний ва асосли тўхтамга келиш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда. Аҳолининг мурожаатларида кўтарилаётган долзарб ва тизимли муаммоларини ҳал этиш, мурожаатлар билан ишлашнинг ҳолати бўйича жамоатчилик фикрини ўрганиш, натижалари бўйича аҳолини хабардор қилиб бориш ишлари йўлга қўйилган.

Вилоят ҳокимлиги ишлар бошқармаси
бош мутахассиси
Э.Назаров

2020 йилнинг январь-март ойларида вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида

Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, кўрсатмалари ижросини таъминлаш борасида мақсадли ишлар олиб борилмоқда.

2020 йилнинг I чорагида вилоят ҳокимлиги, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича амалга оширилган ишлар натижалари таҳлил этилди.

Вилоят ҳокимлигининг 2020 йил I ярим йили учун мўлжалланган Иш режасига мувофиқ Қарши ва Ғузор туманлари ҳокимликларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг аҳволи ўрганилди.

2020 йилнинг I чорагида вилоят ҳокимлиги тизими (шаҳар ва туман ҳокимликлари билан қўшилган ҳолда)га жами 20472 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, бу мурожаатларнинг 5557 таси виртуал қабулхона орқали бўлган.

Бевосита ҳокимликларга келиб тушган мурожаатларнинг 6783 таси оғзаки, 4924 таси ёзма, 208 таси электрон мурожаатларни ташкил этган. Ҳисобот даврида вилоят ҳокимлигига бўлган ёзма мурожаатлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 42 тага камайган. Шу билан бирга оғзаки ва электрон мурожаатлар 135 тага кўпайган.

Ҳисобот даврида вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари томонидан 4357 нафар, ўринбосарлари томонидан 5426 та фуқаролар қабул қилинган. Фуқароларнинг 1757 таси бевосита ҳокимликлар идораларида, 5726 таси сайёр қабулларда ва 2300 таси Халқ қабулхоналарида қабул қилинган.

Бевосита ҳокимлик идораларига келиб тушган 14915 мурожаатларнинг 6338 таси қаноатлантирилган, 3597 таси бўйича тушунтириш берилган, 75 таси кўрмасдан қолдирилган, 89 таси қонун талабларига асосан рад этилган, 4316 таси тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган.

Виртуал қабулхона орқали келиб тушган 5557 та мурожаатнинг 3076 таси қаноатлантирилган, 1036 таси бўйича тушунтириш берилган, 28 таси кўрмасдан қолдирилган, 17 таси қонун талабларига асосан рад этилган, 407 таси тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда қонун талабларини бузган 8 нафар Ғузор тумани ҳокимлигининг масъул ходимлари интизомий жавобгарликка тортилган.

2020 йилнинг I чорагида шаҳар ва туманлар ҳокимликларига жисмоний ва юридик шахсларнинг 12559 та мурожаатлари келиб тушган бўлиб, утган йилнинг шу даврига нисбатан 1423 тага кўпайган. Жумладан, мурожаатлар Қарши туман ҳокимлигида 678 тага, Касби туман ҳокимлигида 234 тага, Қамаши туман ҳокимлигида 219 тага, Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлигида 193 тага, Косон тумани ҳокимлигида 113 тага, Нишон туман ҳокимлигида 73 тага кўпайган.

Шаҳар ва туманлар ҳокимликларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ҳар доим ҳам қонун талабларига биноан адолатли кўриб чиқилиши таъминланмаган, ҳокимлар томонидан назорат ишларига жиддий эътибор қаратилмаган, жойларда муаммолар ўз вақтида аниқланмаган ёки уларни ҳал этиш чоралари кўрилмаган. Бу эса ўз навбатида мурожаатлар сонининг кўпайишига сабаб бўлмоқда.

Ҳусусан, вилоят ҳокимлигига энг кўп мурожаатлар Қарши шаҳри (437 та ёки 18,5 фоиз), Деҳқонобод (265 та ёки 11,2 фоиз), Чироқчи (214 та ёки 9,1 фоиз), Қарши (212 та ёки 9,0 фоиз) ва Ғузор (192 та ёки 8,2 фоиз) туманлари аҳолисидан тушган. Жумладан, шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган 5195 та мурожаатларнинг 76 таси қонунда белгиланган муддатларда кўриб чиқилмаган. Ушбу қонун бузулиши ҳолатларига Касби тумани (12 та)да, Қарши тумани (8та)да, Чироқчи тумани (7та)да ва Шаҳрисабз шаҳри (6 та)да йўл қўйилган.

Масалан, Ғузор тумани ҳокимлигида ўтказилган мақсадли ўрганишлар мурожаатларни кўриб чиқишда туман ҳокимлиги масъул ходимлари ва ташкилот раҳбарлари томонидан қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлигини кўрсатди. Жумладан, туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари томонидан 1 та, туман ҳокимининг капитал қўрилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари томонидан 5 та, туман ҳокимининг қишлоқ ва сўв хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари томонидан 1 та ва туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий–маърифий ишлар бўйича ўринбосари томонидан 2 та мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини бузилган. Масалан, Чуқуртма маҳалла фуқаролар йиғини, Нурафшон қишлоғидан Х. Қаршиевнинг оилавий шароити оғирлигини эътиборга олиб ишга жойлаштириш, “Фарзабону юлдузи” МЧЖ раиси О.Казаковнинг ер майдони бўйича аниқлик киритиш, Ҳалқабод қишлоғидан Қ.Алишеровнинг бўш турган бинони қонуний хужжатлаштириш каби мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари бир ойдан ўтказиб юборилган.

Мурожаатларни тўлиқ ва сифатли кўриб чиқилмаслиги, ҳокимликлар ва худудий идораларнинг раҳбарлари ва масъул ходимлари томонидан мавжуд муаммоларнинг ечимларини топиш юзасидан таъсирчан чоралар кўрилмаганлиги оқибатида ҳисобот даврида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан вилоят ҳокимлигига бўлган мурожаатлар сони банк кредит масалалари бўйича 63 тадан 83 тага, тадбиркорлик масалалари 81 тадан 119 тага, қурилиш масалалари 94 тадан 118 тага, халқ таълими масалалари 43 тадан 51 тага, маҳаллага оид масалалар 70 тадан 104 тага, ҳуқуқ-тартибот органларига тааллуқли масалалар 36 тадан 63 тага кўпайган.

Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой ва уй-жой қуриш учун ер участкаси олиш, бепул уй-жой билан таъминлаш, уй-жойини, йўлларни, ва бошқа ижтимоий аҳамиятга молик иншоотларни таъмирлаш, фермер ва деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаси олиш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам ва нафақа олиш, соғлигини тиклаш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари билан боғлиқ мурожаатлардир. Бевосита вилоят ҳокимлигига бўлган мурожаатларнинг
282 тасини (12,0 фоиз) иш, иш ҳақи ва имтиёзлар, 335 тасини (14,2 фоиз) моддий ёрдам ва нафақа олиш, 548 тасини (23,3 фоиз) уй-жой, ер участкаси олиш, уйларини таъмирлаш, 149 тасини (0,6 фоиз) фермер хўжалиги масалалари билан боғлиқ мурожаатлар ташкил этган.

Мазкур тоифадаги мурожаатларни камайтириш мақсадида вилоятда иш ўринларини кўпайтириш, тадбиркорлик ва хусусий секторни ривожлантириш, арзон уй-жойлар қуриш ҳамда кам таъминланган оилалар ва ёрдамга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилмоқда.

2020 йилнинг I–чорагида мурожаатлар билан ишлаш тартиби, такрорий мурожаатлар ва уларнинг ечимлари борасида 1837 маротаба оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар қилинган. Жумладан, 555 маротаба телевидения ва радиода, 206 маротаба газета ва журналларда, 880 маротаба электрон ОАВда ва 196 маротаба ҳокимият веб-сайтида чиқишлар қилинган. Ҳисобот даврида мурожаатлар билан ишлаш маданиятини янада ошириш мақсадида оммавий ахборот воситалари орқали тушунтиришлар олиб боришга эътибор қаратилган.

Вилоятда мурожаатлар билан ишлашда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларини оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб боришни тизимли ташкил этиш бўйича алоҳида дастур асосида иш олиб бориш йўлга қўйилган. Аҳолининг мурожаатларида кўтарилаётган долзарб ва тизимли муаммоларни ҳал этиш, мурожаатлар билан ишлашнинг ҳолати бўйича жамоатчилик фикри ўрганилиб, натижалари бўйича аҳолини хабардор қилиб бориш йўлга қўйилган.

Вилоят ҳокимлиги ишлар бошқармаси
бош мутахассиси
Э.Назаров



Ахборотдан фойдаланувчи Қашқадарё вилояти ҳокимлигига оғзаки, ёзма ёки электрон ҳужжат шаклида сўров билан мурожаат этиши мумкин. Бунда электрон ҳужжат шаклидаги сўровлар давлат органларининг расмий веб-сайтлари, расмий электрон почта манзиллари ёки Ўзбекистон Республикаси “Ягона интерактив давлат хизматлари портали” орқали тақдим этилади.

 

 
 
2019 йилнинг 6 ойида Қашқадарё вилоят ҳокимлигига жисмоний ва юридик шахслардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ кабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси орқали тушган мурожаатлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ

 

Халқ қабулхоналари орқали келиб тушган мурожаатлар Муддати бузилган
Жами Қаноатлан-тирилган Тушунтириш берилган Тегишлилиги бўйича юборилган Рад этилган Кўрмасдан қолдирилган ёки аноним деб топилган Кўриб чиқилмоқда
1 2 3 4 5 6 7 8
69 21 43 0 1 0 4 0
Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатлар Муддати бузилган
Жами Қаноатлан-тирилган Тушунтириш берилган Тегишлилиги бўйича юборилган Рад этилган Кўрмасдан қолдирилган ёки аноним деб топилган Кўриб чиқилмоқда
9 10 11 12 13 14 15 16
694 254 344 0 20 5 71 8