Бугун вилоят ҳокими раҳбарлигида Қарши шаҳрида ўтказилган очиқ ҳаводаги йиғилиш анчайин танқидий ўтди. Унда шаҳарда ободонлаштириш ишларини ташкил этиш масаласида вилоят ва шаҳар ташкилотлари раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан учрашилди.

Вилоят раҳбари бугундан бошлаб алоҳида штаб ташкил этиш, кунлик амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари ҳисобини юритишини айтди. Жойларда масъуллар ободлик ва озодаликка эътибор қаратмаётгани таъкидлади.

- Қачонгача ҳокимлик ёки ташкилот вакили мажбурлаб бошимизда туришса остонамизни, ҳовлимизни, ота-боболаримиз абадий қўним топган қабристонларни тозалаймиз, - деди вилоят ҳокими. - Маҳалла раиси ва фолллари ҳам ташаббус билан чиқиши вақти келмадими? Эртадан арафа кунигача ҳар бир МФЙ раисининг иш куни ҳудудидаги қабристонни ободонлаштиришдан бошланиши керак.

Маълумот ўрнида, вилоят ҳокими бугунни ўзида аҳолига мурожаат қилди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати раҳбари,
Аҳрор Содиқов

08-05-2021 |
Foto galereya