Хонтепа маҳалласида яшовчи М.Ҳусанов бироз аввал Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоевга учрашиб, ўз муаммосини айтганди. Яъни қор-ёмғирли кунларда уйининг том қисмидан чакки ўтади. Таъмирлашга моддий имконияти етмайди. Шуларни билдириб, М.Ҳусанов ҳокимдан амалий ёрдам сўраганди.

Мурожаатга асосан, фуқаронинг уйига бориб вазият ўрганилди. Ҳақиқатан ҳам унинг оилавий шароити ўзига яраша экани ойдинлашди. Ногиронлиги бўлгани сабаб М.Ҳусанов тайинли жойда ишлолмайди. Оила аъзолари топаётган даромад эса рўзғордан ортмайди.

Фуқаро мурожаати асосли, деб топилиб, унга зарур кўмак кўрсатилди. Уйининг том қисмини таъмирлаши учун қурилиш материали – керакли миқдордаги шифер етказиб берилди.

Муаммоси бир қадар ариганидан хурсанд бўлган М.Ҳусанов ҳокимга ўз миннатдорлигини билдирди.

 

Қарши шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

24-12-2019 |
Foto galereya