Президентимиз томонидан ҳаётга илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг 5 йўналиши бўйича Қашқадарё вилоятининг Косон туманида ҳам салмоқли ишлар бажарилмоқда.

Хотин-қизларни бандлигини таъминлаш мақсадида тумандаги Педагогика коллежида тикувчилик тўгараги ташкил этилди.

Бу ерда иш билан банд бўлмаган маҳалладаги аёлларга ҳунар ўргатилмоқда.

-Яқинда ташкил этилган тўгарагимизга қатнашаётганлар сони 15 нафардан ошди. Уларга тикувчилик сирларини бепул ўргатамиз. Эртага ҳунарли бўлса, оиласига ҳам фойдаси тегади, муҳими бандлиги таъминланади,-дейди коллежнинг ишлаб чиқариш таълими устаси Шайдо Михлиева.

5 та муҳим ташаббуснинг биринчи йўналиши ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқариш мақсадида мазкур коллежда бир қатор тўгараклар ҳам йўлга қўйилган.

Жараён билан суратларни томоша қилиш орқали танишиш мумкин.

Косон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

27-01-2020 |
Foto galereya