Мамлакатимизда таълим тизимида хусусий секторининг иштирокини оширишга қаратилаётган эътибордан руҳланган деҳқонободлик тадбиркор Абдуҳалим Эгамбердиев туман марказида давлат-хусусий шериклик асосида янги боғча ташкил этди.

125 ўринга мўлжалланган мазкур муассаса рус тилига ихтисослашган бўлиб, у тумандаги биринчи бундай боғча ҳисобланади.

- Муассасага 10  нафар малакали тарбиячи жалб этилган, - дейди боғча мудираси Малоҳат Эгамбердиева. - Болажонларга инглиз ва рус тилларидан бошланғич сабоқ бериш йўлга қўйилган. Шунингдек, мусиқа ва бадиий гимнастика тўгараклари ишлаб турибди.

Боғча фаолиятини тўлиқ йўлга солган тадбиркор энди нодавлат бошланғич мактаб ҳам ташкил этиш ҳаракатида.

Фото: Собир НАРЗИЕВ.

10-10-2019 |
Foto galereya