Қарши шаҳридаги Маданият уйида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ходимлари билан мулоқот қилди.

Унда соҳага Муҳтарам Юртбошимиз томонидан қаратилаётган юксак эътибор, кейинги пайтда соҳа равнақини янги босқичга кўтариш бўйича амалга оширилган улкан ишлар ҳамда вилоятда маданият ва санъатни янада қўллаб-қувватлаш ҳақида сўз борди.

- Қашқадарёнинг ўзига хос эпик анъаналари бор. Ана шу анъаналар тинимсиз ижод қилишга, изланишга ундаши керак. Cамарали ижод орқали Қашқадарёча қадриятларни дунёга танитайлик, - деди Зойир Мирзаев.

Самимий ва очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашувда миллий маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш билан боғлиқ долзарб масалалар, уларни ҳал этиш йўллари, бу борада ижодий уюшмалар ва давлат ташкилотлари олдида турган муҳим вазифалар ҳақида атрофлича фикр алмашилди.

Учрашувда таъкидланган вазифа ва топшириқлар бўйича яна батафсил маълумот тақдим этилади.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

19-02-2020 |
Foto galereya