Вилоят ҳокими ўринбосари Ойбек Шагазатовнинг маълумот беришича, 2019 йилда ҳудудий экспортёр корхоналар томонидан 20,8 миллион доллар саноат, 34071 тонна 53,3 миллион долларлик  мева сабзавот экспорти амалга оширилиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан экспорт ҳажми 3,2 баробарга кўпайди.

5,5 миллион долларлик  8 турдаги янги маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилди. Қолаверса, Болгария, Германия, Ҳиндистон, Кипр, Корея, Польша, Руминия, Япония каби илгари экспорт амалга оширилмаган 8 та янги давлатларга 1,1 миллион долларлик экспорт амалга оширилиб, экспорт географияси 35 та давлатни ташкил қилди.

2020 йилда вилоят экспорт салоҳияти 2019 йил экспортига нисбатан 2,7 баробарга оширилиши режалаштирилган. Белгиланган прогнознинг 55,7% саноат маҳсулотлари экспортини, 44,3% қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини, 0,3% озиқ-овқат саноати маҳсулотлари экспортини ташкил этади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

08-01-2020 |
Foto galereya