“Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида “Китоб ва китобхонлик – инсон маънавияти кўзгуси” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Ўтказилган тадбир Юртбошимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга бағишланди.

Тадбирда ишчи-ходимлар фарзандларининг ҳам иштирок этиши йиғилганларга ўзгача завқ бағишлади. Ишчи-ходимларнинг маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш мақсадида ўтказилган беллашувда қатнашган барча иштирокчилар китоблар тўплами билан, фахрли ўринлар соҳиблари қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланди.

 

“Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”

АЖ матбуот хизмати.

02-03-2020 |
Foto galereya