Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рузиев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашувда турли соҳа ва йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари, янги бизнес лойиҳа ва режалар устида изланаётган ташаббускор ёш тадбиркорлар иштирок этди.

Таъкидландики, бизнесни ривожлантириш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини тезкор ҳал этиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йилида янада кучайтирилади.

Вилоят ҳокимлигида ташкил этилган очиқ мулоқотда бир қатор ишбилармонларнинг қишлоқ хўжалиги, саноат, хизмат кўрсатиш йўналишлари бўйича янги бизнес лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Мулоқотда тадбиркорлар ўз фаолияти билан боғлиқ муаммо ва таклиф-мулоҳазаларини ҳам ўртага ташлади. Тадбиркорлар мурожаати бирма-бир тингланиб, ер майдони ва бино-иншоот ажратиш масалаларини ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга аниқ вазифалар топширилди.

                                                                      Суратларни Мурод Комилов олган.

                                                                        Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

24-05-2019 |
Foto galereya