Қашқадарё вилояти ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари О.Шагазатов 20-22 февраль кунлари хорижий инвесторларни жалб этиш мақсадида Туркияда бўлди.

Сафар давомида "Özfatihler Vinç" - осма кранлар ишлаб чикарувчи, "Topçuoğlu Plastik Ltd. Şti" - томчилаб суғориш ускуналари ишлаб чикаришга ихтисослашган, "Konbaksan Tarim Ürünleri Nakliyat Gida Inşaat Müteahhitlik Hizmetleri San. Tic. Ltd. Şti" - дуккакли ўсимликларни йиғиб олиш ва саралаш ускуналарини ишлаб чиқариш, "IMAS" - металлконструкция ишлаб чиқариш заводларида ҳамда "Yemsa Makina Sanayı A.Ş" корхонаси фаолияти билан танишилди ҳамда масъул вакиллари билан ҳамкорлик бўйича келишилди.

Келишувларга кўра, мазкур завод ва корхоналар масъуллари шу йили март-апрель ойларида лойиҳаларни йўлга қўйилиши бўйича Қашқадарё вилоятига келишлари режалаштирилди.

 

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

24-02-2020 |
Foto galereya