Қишлоқ ҳӯжалигининг устивор йӯналишларидан бири бу - қоракӯлчилик соҳаси бӯлиб, уни ривожлантиришга, соҳага янгича ёндашиб, чет эл тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Қашқадарё вилоятида ҳам сезиларли ижобий ишлар амалга ошириляпти. Вилоят бӯйича 620 минг гектар яйловлар қоракӯлчилик субъектларига ажратилган бӯлиб, улар тоғ олди, адир ва қумли чӯл яйловларидан иборат.

Вилоят ,,Қоракӯл” уюшмаси таркибидаги 100 дан ортиқ қоракӯлчилик субъектларида жорий йил боши ҳолатига кӯра 215 минг бош қоракӯл қӯй ва эчкилар парваришланмоқда. Барча соҳалардаги каби қоракӯлчиликда ҳам бугунги кунда замон билан ҳамнафаслик, янгича ёндашув талаб этилмокда, бу эса соҳа тараққиётига ҳисса қӯшиши табиий. Шу аснода қоракӯлчилик наслчилик илмий станциялари ташкил этилиб унга қоракӯлчилик чӯл экологияси илмий тадқиқот институти олимлари ҳам жалб қилинди.

Соҳа вакиллари ва олимлар ҳамкорлигида 1 минг 600 бошдан иборат 5 та селекцион отарлар Афғон қоракӯл қӯчқорлари билан сунъий уруғлантириш натижасида уларнинг наслини илмий асосда кӯпайтириш ишлари самарали йӯлга қӯйилди. Ғузор туманидаги ,, Қоракӯлчилик илмий наслчилик тажриба станцияси” да Республика Қоракӯлчилик ва чӯл экологияси илмий тадқиқот институти олимлари ва соҳа вакиллари иштирокида ташкил этилган ӯқув курсларида ҳам қоракӯлчиликда наслни яхшилаш, сифатли қоракӯлчилик маҳсулотлари етиштиришни йӯлга қӯйиш, соҳани янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, янги илмий амалиётлар ӯтказиш тӯғрисида маърузалар тингланди ҳамда вилоятда бу борада амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишилиб тажриба алмашилди.

05-03-2020 |
Foto galereya