Аввал хабар қилинганидек, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан маълум салоҳиятга эга ёшлар муносиб иш ўринларига тайинланмоқда.

Қуйидаги мутахассис ёшлар вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларида иш бошлади:

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот котиби сифатида фаолият юритиб келаётган Абдураҳмонова Феруза – вилоят ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси раиси котибияти бош мутахассиси;

Иттифоқнинг Муборак тумани Кенгаши раиси ўринбосари Рахманова Рохат – вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи мутахассиси;

Иттифоқнинг Қарши шаҳар Кенгаши бош мутахассиси Эргашов Шердил – вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти бош мутахассиси;

Республика ёшлар маркази Қашқадарё вилояти бўлинмаси ташкилий масалалари бўйича бош мутахассиси Нуримова Муниса - вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти етакчи мутахассиси;

O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Матбуот котиби Турдиев Тўлқин – вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати мутахассиси;

Иттифоқнинг Қарши шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Бобоева Луиза – Қарши шаҳар ҳокимининг ўринбосари – шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раисининг мутахассиси;

Иттифоқнинг Деҳқонобод тумани Кенгаши раиси ўринбосари Қулмаматов Адхам – Деҳқонобод тумани ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимларига ишга қабул қилинди.

Шунингдек, Маматқулов Зафар, Ҳайдаров Умарбек, Бегимов Юсуф ва Нурягдиева Навбахор вилоят ҳокимлиги қошида ташкил этилаётган фуқаролардан тушадиган Виртуал мурожаатлар билан ишлаш бўлими тегишли йўналишлари бўйича лавозимларга тавсия этилди.

Аҳрор Содиқов, вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари.

07-01-2020 |
Foto galereya