Қарши шаҳрида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан ўртача ўзлаштириши 86 фоиздан юқори бўлган ҳамда муддатли ҳарбий хизматни ўтаб имтиёзли равишда ўқишга қабул қилинган талабалар учун тўлов-шартнома пулининг 35 фоизи  тўлаб берилишига бағишланган сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди.

          Маросимда  Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси Шомурод Сатторов. олий таълим муассасалари ректорлари, сертификатларни олишга муяссар бўлган 380 нафар талаба-ёшлар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Маълумот ўрнида, жорий ўқув йилида вилоятдаги олий таълим муассасаларининг 380 нафар талабаларига жами 1 миллиард 128 миллион 523 минг сўм миқдоридаги тўлов-шартнома пуллари тўлаб берилди.

Ушбу имтиёзларни берилишида талаба-ёшларнинг ташкилот тизимида амалга оширган ишлари, фаолликлари, жамиятимиз ривожига қўшган ҳиссаси алоҳида инобатга олинди.

 Ахрор Содиқов

22-04-2019 |
Foto galereya