Қарши маданият ва аҳоли дам олиш марказида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Маданият бошқармаси ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда “Ўзбек, тожик, туркман, қозоқ ва қирғиз ёшлари дўстлиги абадийдир!” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди.

Қардош миллат ёшлари, Ёшлар иттифоқи ва миллий маданий марказлар фаоллари иштирок этган фестивалда турли миллат вакиллари томонидан миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар, миллий ва маданий чиқишлар намойиш этилди.

–Бир теран томирдан сув ичган қардош халқларнинг мада¬нияти, урф-одатлари, қадриятлари бир-бирига туташ, ўзаро ҳамоҳанг ва уйғун, – деди Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Шомурод Сатторов. – Илк бор ўтказилаётган ушбу ёшлар фестивалини эндиликда ҳар йили анъанавий тарзда ташкил этишни режалаштирганмиз.

Фестивал давомида XII асрда аждодларимизнинг мўғул босқинчиларига қарши кураши акс этган воқеаларни қамраб олган “Элпарвар” тарихий фильми намойиш этилди. Қарши шаҳрида қад ростлаган “Ватанпарварлар” боғи бўйлаб фестивал иштирокчиларининг саёҳати ҳам ташкил этилди.

Ў.Баротов

21-04-2019 |
Foto galereya