“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида вилоятимиздаги турли ташкилотларда меҳнат қилаётган 100 нафар ишчи-ходим ва уларнинг оила аъзолари учун Хоразм вилоятига саёҳат уюштиришди.
Курраи заминнинг энг кўҳна шаҳарларидан бири, ҳозирги кунга қадар бутунлигича сақланиб қолган ягона нодир обида - шаҳар - Хивага уюштирилган сафар ҳам эсда қоларли бўлди.
- Ёшим саксонга яқинлашган бўлса-да, ушбу қўҳна шаҳарга биринчи бор ташриф буюришим, - дейди Исмат бобо Бозоров. - Очиқ осмон остидаги бу музей-шаҳардаги узоқ ўтмиш, асрлар оша бус-бутун бизгача етиб келган “Ичан-қалъа” нафақат қашқадарёликларниб балки дунёнинг турли бурчакларидан ташриф буюраётган минглаб сайёҳларни ҳайратга солмоқда.
Бундай саёҳатларни йил давомида республикамизнинг Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларига ҳам уюштириш режалаштирилган.
С.АЛЛАЁРОВА
qashqadaryogz.uz маълумотлари асосида