Ғузор туманининг 1-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги  Фармони тарғиботи ва ижроси юзасидан амалий семинар йиғилиши ҳамда Қашқадарё вилояти Ғузор тумани 1-умумий ўрта таълим мактабининг 85 йиллиги  муносабати билан тадбир ташкил этилди.

 

 

Мазкур тадбирда 1-умумий ўрта таълим мактабининг собиқ ўқувчилари У.Уватов, Я.Иноятов ва Қ.Ҳаққуловлар  ушбу мактаб кутубхонасига китоблар тўпламини топширдилар. 1-умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчилик қилган Россия Федерациясидан ташриф буюрган меҳмон М.А.Антохинанинг тадбирдаги маърузаси кўпчиликка катта таассурот қолдирди. 

Тадбирдан сўнг меҳмонлар учун Қарши шаҳридаги “Ватанпарварлар боғи” ҳамда Шаҳрисабз шаҳрига сайёҳат уюштирилди.

                                                        Суратларни Мурод Комилов олган.

20-05-2019 |
Foto galereya