Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан 2017 йилда  ташкил этилган Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг асосий вазифаларидан бири энергия ресурслари, ичимлик суви ва маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун тўловларни ундиришдан иборат. Аммо бугунги кунда ҳали-ҳануз эскича кайфият билан яшаётган, таъминотчи корхоналарнинг баъзи бир найрангбоз ходимларига ишониб, тўловларни тўлашнинг ўрнига ундан осонгина қутулишнинг йўлларини излаб юрган ва охир-оқибат хато қилганини англаб афсус чеккан ҳамюртларимиз ҳам йўқ эмас.

Косон тумани электр тармоқлари корхонасида ишловчи Х.Б Косон тумани Некўз МФЙда яшовчи фуқаро Р.Жнинг электр энергиясидан мавжуд 1 миллион 743 минг 488 сўмлик қарздорлигини билгани ҳолда, ушбу қарздорлик масаласида мурожаат қилиб келган Р.Ж.нинг қайнотасига “Агар менга 1 миллион сўм берсангиз ушбу қарздорликни йўқотиб бераман”,-деб уни алдаб, ишончига киради. Шундан сўнг ундан 1 миллион сўм пулларини алдов йўли билан қўлга киритиб, уларни электр энергияси тўлови учун белгиланган тартибда кирим қилмасдан, ўз манфаатлари йўлида сарфлаб юборади.

Ҳолат юзасидан, Х.Б.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси 1 қисми билан жиноят иши қўзғатилди ҳамдадастлабки тергов натижаларига кўра ушбу модданинг 3-қисми билан айблов эълон қилиниб, жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилди.

Бугун қонуний ва адолат тамойилларига асосланиб яшаш лозимлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. Шундай экан, бундай ҳолатлардан тўғри хулоса чиқариш лозим.

 

Мажбурий ижро бюроси

Қашқадарё вилоят бошқармаси

ахборот  хизмати

 

25-04-2019 |
Foto galereya