Мамлакатимизда олиб борилаётган самарали туб ислоҳатлар замирида ватан равнақи юрт тинчлиги, ҳаётимиз фаравонлиги, эртанги кун эгалари ёшларимизнинг манфаати ётади.

Муҳтарам Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш мақсадида вазифа қилиб белгиланган 5 ташаббус ҳам келажак эгалари учун муҳимлиги билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг ташаббуси билан Нишон туманида спортнинг 3 та тури бўйча мусобоқалар ташкил этилди.

Жумладан Нуристон мажмуасида спортнинг волейбол тури бўйича “Иттифоқ олтин тўпи - 2019” спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақада мактаб ўқувчиларидан иборат 9 жамоа эштирок этди. Мусобақа якунига кура 24 мактаб жамоаси 1-ўринни, 35 мактаб жамоаси 2-ўринни, 20 мактаб жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.

Нуристон шаҳарчасидаги сунъий қопламали футбол майдонида спортнинг минни футбол тури бўйича “Иттифоқ кубоги” спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақада мактаб ўқувчилари ҳамда уюшмаган ёшлардан иборат 8 та жамоа эштирок этди. Мусобақа якунига кура 38 - мактаб жамоаси 1-ўринни, 35-мактаб жамоаси 2-ўринни, 24-мактаб жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.

 

 

 

 

30-04-2019 |
Foto galereya