Деҳқонобод туманида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та ташаббусни амалиётга жорий этиш, ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятларини намоён қилиш мақсадида 10 минг киши иштирокидаги югуриш марафони ташкил этилди.

Президент томонидан илгари сурилган 5 та ташаббусни амалиётга татбиқ этиш мақсадида ташкил этилган чора-тадбирлар доирасида ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш мақсадида ташкил этилган 4,5 километрлик югуриш марафонида 10 минг нафар иштирокчилар орасида 200 нафар нуронийнинг ҳам борлиги диққатга сазовор жиҳат ҳисобланади.

Фото: Деҳқонобод тумани ҳокимлиги

Маълум бўлишича, туманда ёшларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб мақсадида 5-сонли мусиқа ва санъат мактабида тумандаги ёш эстрада хонандалари иштирокида концерт дастури ташкил этилиб, ёш шоир ва шоираларнинг шеърий чиқишлари ҳамда рассомчилик ва санъатнинг бошқа турлари бўйича кўргазмалар ташил этилган.

Фото: Деҳқонобод тумани ҳокимлиги

— Тумандаги 70-сонли мактабда эса аҳоли ва ёшларнинг компьютер ва интернетдан самарали фойдаланишини ташкил этиш мақсадида шарт-шароит ҳозирланди. Жумладан аҳоли ва ёшлар учун компьютерлар келтирилиб, интернетдан самарали фойдаланишни ўргатиш ишлари йўлга қўйилди. Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш чора-тадбирлар дастури лойиҳаси доирасида туман ҳокимининг ўзи ёшларга китоб улашиш ташаббусини бошлаб берди, — дейилади ҳокимлик хабарида.

Фото: Деҳқонобод тумани ҳокимлиги

10 минг кишилик югуриш марафонида «Нуронийлар» ўртасида биринчиликни 80 ёшли Юсуф Хушвақтов қўлга киритган бўлса, корхона-ташкилот ёшларидан эркаклар ўртасида Нуриддин Даминов, аёллар ўртасида эса Ҳабиба Ғаниевага тенг келадигани топилмаган. Марафон якунида ғолиблар туман ҳокимининг қимматбаҳо совғаларига эга бўлган.

Фото: Деҳқонобод тумани ҳокимлиги

Тадбир давомида марказий ўйингоҳда маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг футбол, волейбол, кураш, мусобақалари бўлиб ўтган.

daryo.uz маълумотлари асосида

25-04-2019 |
Foto galereya