“Барчаси ўз қўлингда” тарғибот декадаси доирасида Муборак туман ҳокимлиги ва Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда тумандаги 200 дан  ёшлар ўз муаммо ва таклифлари билан қатнашди. Ўқувчи-ёшлар томонидан туман ҳокимига тумандаги ҳар бир маҳаллада, ҳар бир мактабда китоб дуконларини ташкил этиш, ёшлар бандлиги, туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ҳамда ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш каби кўплаб таклифларини беришди.

- Ёшлар билан учрашиш тумандаги вазиятнинг асл холатини очиб беради, - дейди туман ҳокими Ғайрат Жовлиев. – Ёшлар беғубор ёлғон гапиришни билмайди. Бугун туман ёшлари бандлигини таъминлашга доир бир қатор таклифлардан сўнг хорижий инвесторларни туманимизга кўпроқ жалб қилиш фикри пайдо бўлди. Энди ҳар ойда ёшлар билан учрашиб, уларни муаммо ва таклифларини тинглаб, шунингдек, фаол ёшларни тақдирлаб боришни ўз олдимга мақсад қилдим.

Шунингдек, учрашув давомида туман ҳокими томонидан фаол ёшларга ва "Энг намунали мактаб сардорлари Кенгаши" танловининг Республика босқичида фаол иштирок этган 24-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси сардорларига телевизор, гилам ва бадиий китоблар совға қилинди.

                                                                 Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

24-04-2019 |
Foto galereya