15 май – “Халқаро оила куни” муносабати билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи   Деҳқонобод туман  Кенгаши томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий маркази билан ҳамкорликда “Менинг оилам – менинг бахтим!” номли байрам дастури ўтказилди. Унда туманинг барча қишлоқ ва маҳалладан ташриф буюрган ёш оилалар ҳамда кўп йиллик тажрибага эга оилалар вакиллари иштирок этди.

Меҳмонларга байрам муносабати билан ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ, статуэтка ва эсталик совғалар улашилди.

— Оила куни байрамида илк бор иштирок этишимиз. Деҳқонобод туманидан айнан бизнинг оиламиз намунавий оила сифатида эътироф этилганидан бениҳоя ҳурсандмиз! – дейди Исмоилова Гульмира. —Барчани ушбу байрам билан табриклаймиз, илоҳим оилалар мустаҳкам ва бахтли бўлсин!

Тадбирда Республика ёшлар маркази Қашқадарё вилояти бўлинмасининг “Ёшлар” театр-студияси томонида кичик спектакль намойиш этилди ҳамда туман маданят ходимлари  ўз чиқишлари билан тадбирга кўтаринки кайфият улашди.

 

17-05-2019 |
Foto galereya