Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, Нишон тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 65 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди. Янги Нишон, Таллимаржон ва Нуристон шаҳарчаларида бўлиб ўтган учрашувларда шоирнинг турмуш ўртоғи, Муҳаммад Юсуф номидаги жамоат фонди раиси, “Фидокорона меҳнатлари учун” ордени соҳиби Назира Ас-Салом иштирок этди.

Қизиқарли савол-жавоблар, куй-қўшиқ ва  мушоиралар тарзида ўтказилган тадбирлар таассуротларга бой бўлди.

- Мен Қашқадарёни янгидан кашф этдим,- дейди Назира Ас-Салом, шаҳарларнинг чиройига чирой қўшилибди. Қаршини, Шаҳрисабзни зиёрат қилдим, хайратландим. Айниқса, нишонлик иқтидорли ёшларни кўриб жуда қувондим. Севимли шоирим халқнинг қалбида, ардоғида эканидан тўлқинланиб кетдим. Қаерга учрашувга бормайин, Муҳаммад акамнинг суратини лолақизғалдоқлар билан безашибди. Мухлислар шоир шеърларини, қалбининг ҳароратини англаганликларидан дарак бу.

Шунингдек, тадбирларда “Нишон тонги” газетаси муҳаррири Шерхон Қораевнинг “Муҳаммад Юсуф ва Ғайбулла Ас-Салом” китобининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

 

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

24-04-2019 |
Foto galereya