Миришкор тумани Гулшанбоғ қишлоғида жойлашган 18-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳозирги кунда 367 нафар ўқувчилар таълим – тарбия олиб келмоқдалар. Мазкур мактабда таълим ўзбек ва тожик тилларида олиб борилади.

Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рузиев ташаббуси билан мактаб кутубхонаси фондига 500 дона тожик ва ўзбек  тилларида чоп этилган бадиий адабиётлар тақдим этилди.

Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида мактаб ҳовлисида вилоят ҳокими Зафар Рузиев туман ҳокимлиги ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида Гулшанбоғ қишлоғи фуқаролари учун сайёр қабул ўтказди. Қабулда ҳоким фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади ва улар қўйган муаммолар бўйича сектор раҳбарлари, туман ҳокимлари, ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида тегишли чоралар кўрди. Айрим мурожаатларда кўрсатилган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди.

Боғча муаммоси билан вилоят ҳокимига мурожаат қилдик, – дейди қишлоқ аҳоли вакиллари номидан мурожаат қилган Асад ака Ҳамроев. Вилоят раҳбари дардимизни тинглаб, яқин кунларда мактабгача таълим муассасаси билан боғлиқ масалаларни ўрганиш ҳамда қишлоқда фойдаланилмай турган бинода мактабгача таълим муассасасини қурилишини бошлаш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди. Бундан ташқари, қишлоғимизнинг аянчли ҳолга келиб қолган, 6 км йўлларимиз текисланиб, шағал ётқизиладиган, тез фурсатда эса босқичма -босқич асфальтлаштириладиган бўлди.

          

 

Тадбир сўнгида воҳа санъаткорлари  томонидан тайёрланган концерт дастури Гулшанбоғ қишлоғи аҳолиси  ва 18-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари ва ўқувчиларида  ўзгача завқ бағишлади.

 

Суратларни Мурод Комилов олган.

Вилоят   ҳокимлиги   ахборот   хизмати

 

17-05-2019 |
Foto galereya