21 май куни Қашқадарё вилояти Касби туманида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари Хатамов Рустам Абдуғаниевич  томонидан сайёр қабул ўтказилди.

 

 

 

 

Сайёр қабулга Қашқадарё вилоятининг  Қарши шаҳри ва Муборак, Нишон,Миришкор, Косон, Қарши ва Касби тумани фуқаролари қабул қилинди.

Ички ишлар вазири ўринбосарининг сайёр қабулида қатор мурожаатлар кўриб чиқилиб, аксарияти ўз жойида бартараф этилган бўлса, айримлари тегишлилиги бўйича мутасаддилар назоратига олинди.

Касби туманида ўтказилган сайёр қабулда кўплаб фуқароларнинг мурожаати жойида ҳал этилди. Жумладан, ногиронлиги бўлган фуқароларга ногиронлик аравачалари, дори-дармон ва бошқа керакли буюмлар  тарқатилди.

22-05-2019 |
Foto galereya