Китоб тумани Рус қишлоғи «Шарқ юлдузи» маҳалласида Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрининг сайёр спектакл томошаси намойиши этилди. Унда театрнинг элликдан ортиқ ижодий ходимлари иштирок этишди. Театрнинг оркестр жамоаси қишлоқларни айланиб куй ва қўшиқлар чалиб аҳолини театр томошасига чорлашди. Жарчилар эса автобусда халқни спектакль кўришга чақиришди. 25-Мактаб залида Русқишлоқ аҳолисига "Хазина" спектаклини бепул намойиши бўлиб ўтди.

14-05-2019 |
Foto galereya