Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Қашқадарё вилоят ҳокимлиги томонидан 2019 йил апрель-декабрь ойларида жисмоний ва юридик шахсларни сайёр қабул қилиш бўйича тасдиқланган графикга асосан жорий йилнинг 26 апрель куни соат 10-00 да Монополияга қарши курашиш вилоят ҳудудий бошқармасининг мажлислар залида қўмита раиси ўринбосари Б.Ҳ.Умматов иштирокида Қарши шаҳрида тадбиркорлик фаолиятидаги учраётган тўсиқ ва муаммолар бўйича сайёр қабули бўлиб ўтади. 

Вилоят ҳокимлиги  ахборот  хизмати 

25-04-2019 |
Foto galereya