Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмларида аутсорсинг хизматларини кўрсатишга талабгорларни ўрганиш ҳамда энг яхши таклифларни танлаб олувчи Ишчи гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юрти Қарши шаҳрига кўчирилиши муносабати билан билим юрти шахсий таркибини овқатлантиришни аутсорсинг шартлари асосида ташкил этиш юзасидан ўтказиладиган танловга таклиф этади.

Танловда иштирок этувчи талабгорлар вилоят Ишчи гуруҳига қўйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари сўралади:

Танловда қатнашиш учун инвестор оммавий ахборот воситаларида олдиндан эълон қилинган танлов ўтказилиши санасидан камида бир иш куни олдин Ҳудудий танлов комиссиясининг кўриб чиқиши ўз таклифини тақдим этади.

Талабгорларнинг таклифлари 2019 йил 29 майда ҳудудий танлов комиссияси томонидан вилоят ҳокимлиги биносида кўриб чиқилади.  Танлов таклифларини қабул қилишнинг охирги муддатлари 2019 йил 28 май куни соат 18-00гача.

Танловда қатнашиш учун Ишчи гуруҳига талабгор ёки унинг вакили танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда чопар ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда танловда қатнашишга буюртманомани тақдим этади:

давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, таъсис ҳужжатларининг нусхаси;

талабгорнинг тегишли фаолияти турини амалга ошириш учун лицензияси нусхаси;

молиявий жиҳатдан тўловга қодирлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, яъни банк ҳисоб-рақамларида ҳарбий хизматчиларни 15 кун давомида овқатланишини ташкил этиш учун етарли маблағлар мавжудлиги ҳақида банк муассасининг кўчирмаси;

солиқ органларидан солиқлар бўйича қарздорлиги йўқлиги тўғрисида маълумотнома. 

қўшимча равишда талабгорнинг молиявий мустақиллигини ва (ёки) тегишли тармоққа олдин хизмат кўрсатганлигини тасдиқлайдиган, моддий техник базасини мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар киритилиши мумкин.

Тақдим этилган ҳужжатларнииг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Танлов таклифларининг амал қилиш муддати танлов ҳужжатларида белгиланади.

Мурожаат учун манзил:               Қарши шаҳри, Мустақиллик кўчаси 2-уй,

Маълумотлар учун телефонлар: (0375) 221-02-34, 221-31-10,

Факс: (8-375) 221-31-10,                E-mail:  ergashev_feruz@inbox.uz,

Интернет тармоғидаги веб-сайт: www.qashqadaryo.uz 

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Танловга марҳамат қилинг!                        

23-05-2019 |
Foto galereya